Baktiologiya laboratoriyasi

Бактериология лабораторияси –Бактериология лабораториясида қуйидаги лаборатория текширувлари амалга оширилади.

  1. Ичимлик сувини микробиологик текшириш; 1. Коли-титр, Коли  индекс, 3. Умумий  микроблар сонига.
  2. Очиқ сув ҳавзаларини патоген флорага микробиологик текширув.
  3. Бассейн сувларини сифатини назорат қилиш.
  4. Озиқ-овқат маҳсулотларини (гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотларини, ун ва ун маҳсулотларини, балиқ ва балиқ маҳсулотлари, ичимликлар, тайёр 1- ва 2- пишган овқатларни микробиологик текшириш, МАФАМ, БГКП, патоген стафилакокк, патоген салмонелла ва шигеллаларга ҳамда бошқа овқат токсикоинфекциялариг)
  5. Ичтерлама, паратиф “А”, паратиф “В” касалликларини аниқлаш учун қонни гемокультурага текшириш, қонни бруцуллёз касаллиги қўзғатувчисини аниқлашга текшириш.
  6. Қон, пешоб ва бошқа биологик суюқликларни стерилликка текшириш.
  7. Пешоб, нажас ва ўт суюқлигини ичтерлама, паратиф “А”, паратиф “В” касалликларига текшириш.
  8. Ҳаво томчи касалликлари (бўғма, менингит ва кўкютал)га ва патоген стафилакокга томоқ ва бурундан олинган суртмаларни текшириш.
  9. Шифохона ички инфекцияларини олдини олиш мақсадида шифохона ходимлари халати ва қўлидан, шифохона ҳавоси, ҳамда тиббиёт инструментларидан олинган намуналарни стерилликка текшириш.
  10. Тупроқни санитар – бактериологик текшириш.