Sanitariya gigiena laboratoriyasi

Санитария гигиена лабораторияси – . Санитария-гигиена лабораторияси таркибида овыатланиш гигиенаси, радиологик, коммунал-гигиена, меҳнат гигиенаси ва заҳри қотил моддаларни аниқлаш лабораторияси бўлинмалари мавжуд бўлиб, лабораторияда қуйидаги текширувлар амалга оширилади.

  1. Овқатланиш гигиенаси бўлинмасида — гўшт ва гўшт маҳсулотлари, тухум, сут ва сут маҳсулотлари, балиқ ва балиқ маҳсулотлари, нон ва нон маҳсулотлари, шакар ва қандолат маҳсулотлари,ўсимлик ёғи маҳсулотлари, салқин ичимликлар, спиртли ичимликлар, болалар овқати маҳсулотлари, консервалар, Ишлатилган ёғ, ош тузи, овқат тўйимлилиги, термик текширишлар, овқат буёқлари, овқат содаси,асал ва асалчилик маҳсулотлари, мева ва сабзавот маҳсулотлари, ошхона кўкатларини истеъмолга яроқлилик таркиби текширилади.
  2. Меҳнат гигиенаси бўлинмасида – иш жойларидаги шовқин, ёруғлик, ҳаво ҳаракати тезлиги, нисбий намлик, атмосфера босими, чанг, марганец буғи, аммиак буғи, севодородларни меъёрларини аниқлайди.
  3. Коммунал гигиена бўлинмасида – коммунал водопровод, марказлашган водопровод, алоҳида водопровод, сув манбаларидан, қудуқ, каптаж, булоқлар, чашма ва очиқ сув ҳавзаларидаги сувларнинг таркибини ҳамда атмосфера ҳавосидаги чанг, олтингугурт гази, углерод гази ва тупроқдаги оғир металл тузларини аниқлайди.
  4. Радиология бўлинмасида – Атроф муҳит маҳсулотлари; тупроқ, ичимлик сувлари, очиқ ва оқова сувларда ҳамда озиқ – овқат маҳсулотларида, объектлар радиологик фонни аниқлайди.
  5. Заҳри қотил моддаларни аниқлаш бўлинмасида — гўшт ва гўшт маҳсулотлари, тухум, сут ва сут маҳсулотлари, балиқ ва балиқ маҳсулотлари, нон ва нон маҳсулотлари, шакар ва қандолат маҳсулотлари,ўсимлик ёғи маҳсулотлари, салқин ичимликлар, спиртли ичимликлар, болалар овқати маҳсулотлари, консервалар, Ишлатилган ёғ, ош тузи, овқат тўйимлилиги, термик текширишлар, овқат буёқлари, овқат содаси,асал ва асалчилик маҳсулотлари, мева ва сабзавот маҳсулотлари, ошхона кўкатларининг таркиби заҳарлиги химиявий моддаларга текширилади.